Мустақиллик байрами кунлари қўшни давлатлар билан чегаралар ёпилмайди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларидан бири.

Мустақиллик байрами кунлари Ўзбекистон қўшни давлатлар билан чегараларини ёпмайди ва чегараларини кесиб ўтиш эркинлигича қолади. Бу ҳақда «Газета.uz" Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига таянган ҳолда 28 август куни хабар берди.

"Ҳеч қандай чекловлар, ҳеч қандай «ёпиқ» чегаралар бўлмайди", — деб билдирган нашр манбаси.

Президент Ислом Каримов ҳукумронлиги даврида байрам кунлари Ўзбекистон қўшни давлатлар билан чегараларини ёпар ёки вақтинча чекловларни киритар эди.

Хабарда айтилишича, бу каби чекловлар 2016 йилдан буён қўлланилмаяпти.