Ўзбекистон бўйлаб канализация қувурларини таъмирлаш учун 705 млн. сўм ажратилди

Архив-фото: марказий кўчадаги ариққа канализация суви оқизилмоқда, Самарқанд, 2015 йил

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги аҳоли пунктларида ичимлик суви ва канализация тизимларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Адлия вазирлиги Телеграм каналида хабар қилинишича, мазкур қарор билан 2018–2019 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланган.

Хабарда айтилишича, дастурни амалга ошириш учун 705 251 млн сўм қийматидаги маблағ ажратилиши кўзда тутилган.