Мирзиёев Осиё ўйинлари ғолиблари учун Индонезияга Dream Liner йўллади (ФОТО)

Президент Мирзиёев бу йил Жакартада ўтган Осиё ўйинларини тугатиб, 2 сентбярь куни уйга қайтган ўзбекистонлик спортчилар учун Боинг 787 Dream Liner самолетини Индонезияга жўнатди.

"Делегациямиз Жакартадан Тошкентга йўл олди. Президентимиз Осиё ўйинлари қаҳрамонлари учун маҳсус Боинг 787 Dream Liner самолетини Индонезия пойтахтига жўнатдилар", деб хабар берди Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Хабарга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг спортчиларга аталган махсус совғаси ҳам илова қилинди.

Бу йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистондан 233 спортчи 30 турдаги мусобақаларида қатнашди.

Спортчилар жами 70 та - 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медалини қозониб, жамоалар орасида 5 ўринни олди.

Бу натижалар Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида қозонган тарихдаги энг яхши натижалар сифатида баҳоланмоқда.