Сергелида тунги пойга уюштирган 4 киши уч суткалик ҳибс ва жаримага тортилди (ВИДЕО)

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида тунда пойга уюштирган 4 кишининг шахси аниқланиб, жазога тортилди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, шаҳарнинг Учтепа ва Шайхонтоҳур туманидан бўлган 4 киши воқеа гувоҳлари олган видеотасвир воситасида аниқланган.

2 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги аҳоли пункти ичида тўртта автомашина ҳадойвчиси пойга уюштиргани акс этган видео тарқалган эди.

ИИББ матбуот хизматига кўра, Спарк, Матиз, Нексия ва Ласетти автомобили ҳайдовчиси бўлган 4 шахсга энг кам иш ҳақининг 2-3 баробари миқдорида жарима солинган ва 3 суткалик ҳибс жазоси қўлланган.