Тошкентда қизини 15 миллион сўмга сотаётган шахс қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Тошкентда 5 ёшли қизини 15 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 8 октябрда хабар беришича, шаҳар прокуратураси қошидаги департамент ходимлари Олмазор тумани, Дилсарой кўчасида жойлашган кафе олдида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида “фуқаро А.Қ. ўзининг 2013 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Б.Қ.ни 15 млн. сўмга фуқаро М.А.га сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган”, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.