Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган амалиёт ортидан Ўзбекистон, Туркманистон, Украина ва Россиядан бўлган 26 аёл жиноий тўда қўлидан қутқарилди.
Бу аёллар 21 кишилик қўшмачилар тўдаси томонидан фаҳш ишларга мажбурлангани айтилмоқда.
Хабарда айтилишича, тақрибан 5,5 ой давом этган кузатув ишларидан сўнг полициячилар Истанбулнинг Эсенюрт, Буюкчекмеже ва Силиври мавзеларидаги жиноий тўдага қарашли 31 та манзилни босганлар.