МК: Путин билан борган журналистларга хизмат машинаси қўриқчиси билан берилди

Владимир Путин Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди, 19 октябрь, 2018 йил

Россияда чоп этиладиган "Московский Комсомолец" нашри президент Путиннинг 18-19 октябрь кунлари Тошкентга давлат ташрифини ёритишга борган рус журналистларига биттадан хизмат машинаси ва қўриқчи берилгани ҳақида ёзди.

Нашрнинг 19 октябрь кунги мақоласида ёзишича, сафарни ёритиш учун Россиядан борган ҳар бир журналистга "унинг исталган тилагини бажо келтириши учун" алоҳида машина билан бир ҳамроҳ ажратилган.

Нашрнинг аниқлаштиришича, журналистларга бундай эътиборнинг сабаби хавфсизлик билан изоҳланган ва ҳамрроҳликка берилган қўриқчи ҳар беш дақиқада ўз раҳбарига меҳмоннинг тинчлиги ҳамқида ҳисоб бериб турган.

Россия президенти Владимир Путин 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, ўтказилган учрашув ва семинарлар якунларига кўра, умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785 та битим ва меморандум имзоланган.

Эришилган келишувлар натижасида 79 та Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилиши, 23 та янги савдо уйи очилиши ҳамда Ўзбекистонда 20та улгуржи-тақсимот маркази тузилиши кўзда тутилган.