Ўзбекистон ва Россия муҳожирлар учун пенсия шартномаси ҳозирламоқда

Ўзбекистон билан Россия келажакда пенсия шартномаси имзолаши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистонга сафар чоғида Россия президенти В. Путинга ҳамроҳлик қилган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири М.Топилин “Известия” нашрига билдирган.

Топилинга кўра, Ўзбекистон томони ўз ҳудудида Россияда ишлаш учун патент ва рухсатномалар берадиган махсус марказ ташкил этишни ҳам таклиф қилган.

Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Россия ва Ўзбекистон меҳнат вазирликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Топилин келажакда икки мамлакат пенсия шартномаси имзолаши мумкинлигини қайд этган. Мазкур ҳужжат, вазирга кўра, Россияда қонунга мувофиқ равишда ишлаётган меҳнат муҳожирларининг кейинчалик ўз юртларида нафақа талаб қилишларига асос бўла олади.