Мўридаги қуш уяси икки ўзбекистонлик умрига зомин бўлди

Иллюстратив сурат.

Фарғона вилояти Риштон тумани Ёйилма қишлоғида икки фуқаро ис газидан заҳарланиш натижасида оламдан ўтди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, бахтсиз ҳодиса шу йилнинг 28 октябрь куни содир бўлган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилганда икки риштонлик тунаган уй иситиш печининг мўриси ёз пайтида қушлар ин қургани важидан хас-хашак ва қуш пати билан тўлиб қолгани ва пировардида тортиш кучини йўқотгани маълум бўлган.

“Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган”, дейилади ФВВ хабарномасида.