Ўзбекистон ва Туркманистон чегара делимитацияси ва демаркацияси масалаларини муҳокама қилишди

Жорий йилнинг 24-30-октябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки давлат қўшма ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чагарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилган ҳамда кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилган.

Учрашув якунига кўра баённома имзоланган.