Халқаро молия корпорацияси “Ипак йўли” банкига $15 млн кредит ажратди

Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирган Халқаро молия корпорацияси (IFC), 6 ноябрь куни Ўзбекистондаги “Ипак йўли” банкига 15 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишини эълон қилди.

Корпорация баëнотида айтилишича¸ бу маблағ Ўзбекистондаги микро ва кичик бизнес¸ шунингдек хусусий корхоналарга кредит ажратишни кенгайтириш мақсадида берилади.

1990 йили ташкил топган “Ипак йўли” тижорат банки¸ расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра¸Ўзбекистонда 14 та филиал ва 68 та экспресс-марказ орқали хусусий ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади.

Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси эса¸ ривожланаëтган давлатлардаги хусусий секторни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчийирик глобал молия тизими ҳисобланади. Корпорация баëнотида айтилишича¸ 2018 йил давомида IFC ривожланаëтган давлатлардаги қашшоқликка барҳам бериш мақсадида хусусий секторни кучайтиришга қаратилган 23 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ кредит ажратган.