Италиялик дипломатлар Тошкентга музокара учун келмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон пойтахтига Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигидаги делегация келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф дастуридан ташқи ишлар, ташқи савдо вазирликлари, инвестиция, туризмни ривожлантириш давлат қўмиталарида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

“Италия делегацияси вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида ҳам иштирок этади”, дейилади вазирлик хабарномасида.