Тошкентдаги корхоналардан бирида юз берган ёнғинда бир одам жароҳатланди

Ўзбекистондаги ёнғинлардан бири.

Тошкентнинг Юнусобод тумани Боғишамол кўчасидаги синтепон ишлаб чиқариш корхонасида 14 ноябрь куни чиққан ёнғинни мустақил ўчирмоқчи бўлган ишчилардан бири куйиш жароҳатлари олди.

Ички ишлар бош бошқармасининг билдиришича, ёнғин эрталаб соат ўнларда бошланган ва деярли уч соатда ўчирилган. Ёнғинни ўчиришга 15та асосий ва 8та ёрдамчи, жами 23та ўт ўчириш техникаси жалб қилинди.

Ёнғин оқибатида 2800 квадрат метр майдон, жумладан, корхона биноси ва ускуналар қисман ёниб кетган.

Ёнғинга технологик жараён нотўғри ташкил этилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.