Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директорининг мақоми вазирга тенглаштирилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази раҳбари Акмал Саидов.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази раҳбари бундан буён президент томонидан тайинланади.

Бу борада президент Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорга асосан марказ раҳбари президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган иккита ўринбосарга эга бўлади. Марказ бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 35 нафар кишидан иборат бўлади.

Мазкур қарор билан Миллий марказининг янгиланган ташкилий тузилмаси ҳам тасдиқланди.

Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирга, унинг ўринбосарлари мақоми эса вазир ўринбосарлари мақомига тенглаштирилади.