Туман туфайли тўртта халқаро аэропорт ёпиқ қолмоқда

Иллюстратив сурат.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиаширкати 13 декабрга ўтар кечаси қалин туман туфайли Тошкент, Фарғона, Урганч ва Нукус халқаро аэропортлари самолётларни қабул қила олмаслиги билдирди.

Бу аэропортларга келувчи барча самолётлар бошқа яқин аэропортларга йўналтирилади.

Расмий хабарда таъкидланишича, Тошкент аэропортида кўриш даражаси 50 метрни, Наманган аэропортида — 0 метрни, Урганчда — 300 метрни, Фарғонада — 350 метрни, Нукусда — 900 метрни ташкил этди.

Халқаро қоидаларга кўра, бундай шароитда ҳаво кемаларини қўндириш тақиқланади.