Молия вазирлиги 1 январдан ароқни 4 минг сўмга қимматлатишни таклиф қилмоқда

Иллюстратив сурат.

Молия вазирлиги 2019 йилнинг январь ойидан алкогол маҳсулотларининг нархини оширишни таклиф қилмоқда. Бу борадаги қарор лойиҳаси 12 декабрь куни қонунларни муҳокама қилиш порталига жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасида ароқ нархини энг кам иш ҳақининг 21 фоизи даражасида ошириш таклиф қилинган. Яъни, 1 январдан бошлаб бир литр ароқнинг улгуржи нархи 19 400 сўмни, чакана савдодаги нархи эса 23 200 сўмни ташкил этиши мумкин.

Ҳозирда бир литр ароқнинг улгуржи нархи 16 000 сўмни, чакана савдодаги нархи эса 19 200 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида вино маҳсулотларининг ўртача улгуржи нархини 23 фоизга, коньяк маҳсулотлари нархини 31 фоизга ошириш назарда тутилган.