Москвада икки ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат

16 декабрда Москва областидаги Шестово қишлоғида қурилаётган меҳмонхона биносида бир неча чет эл фуқароси, шу жумладан икки ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вахирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, уларнинг бири 1990 йили Андижон вилоятида туғилган Қаюмов Ирисбек Оловердиевич, иккинчиси эса, 1975 йили Андижон вилоятида туғилган Жабборов Шерзод Неъматжоновичдир.

"Ҳозирда Ўзбекистон элчихонаси Россиянинг тегишли ҳокимият идоралари билан амалий алоқаларни ушлаб турибди", дейилган ТИВ хабарида.