Фарғона водийсига табиий газ Қозоғистон орқали берила бошланди

Иллюстратив сурат.

"Ўзтрансгаз" ширкати Фарғона водийсига газ 31 декабрдан бошлаб Қозоғистон орқали етказиб берила бошлаганини маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, бунинг ортидан қиш фаслида Фарғона водийси истеъмолчилари табиий газ билан барқарор равишда таъминланади.

“Охирги йилларда куз-қиш даврида, айниқса ҳаво совуқ кунларда табиий газ босимининг пасайиши ёки умуман табиий газ бўлмаслиги айниқса Водий вилоятлари аҳолисининг жиддий ташвишига айланган эди. Бу масала аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлган", дейилади "Ўзтрансгаз" ширкати маълумотида.

Фарғона водийсига газ Қозоғистоннинг „КазТрансГаз“ ширкати билан эришилган келишувга асосан „Газли-Чимкент-Тошкент-Пунгон“ йўналиши бўйича тўғридан тўғри „Газли“ газни ер остида сақлаш иншоотидан етказиб берилади.