Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби лавозимидаги фаолиятини бошлади

Владимир Норов(чапдан иккинчи) ЕИ расмийлари билан музокараларда

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг қарорига биноан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби лавозимини бажаришга киришди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

2018 йил июнида ШҲТнинг Хитойдаги Циндао порт шаҳрида бўлиб ўтган саммити давомида Владимир Норов ташкилот бош котиби этиб тайинланган эди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат Ташқи ишлар вазирларининг 24 апрель куни Пекинда бўлиб ўтган йиғилишида Норов номзоди ташкилот бош котиблигига номзод сифатида қабул қилинган эди.

Норовнинг бу лавозимга 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабригача тайинланди.

Тожикистон вакили Рашид Алимов ШҲТнинг бош котиби лавозимида 2018 йил охирига қадар ишлади.

63 яшар Владимир Норов ўз фаолиятини Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан бошлаб¸ сўнгра президент маъмурияти ва Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган.

2010 йилда Ташқи ишлар вазирининг 1-ўринбосари, 2017 йилда эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти директори¸ Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистоннинг Германия ва Бельгиядаги элчиси бўлиб ишлаган Владимир Норов Фавқулодда ва мухтор элчи мақомига эга¸ ҳуқуқшунослик фанлари номзоди.