Тошкентдаги "Авиасозлар" деҳқон бозори бузилади. Ўрнига савдо-маиший марказ қурилади

"Авиасозлар" деҳқон бозори.

Тошкентдаги «Авиасозлар деҳқон бозори» (Кадишчев) бозори негизида савдо-маиший марказ қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори иловасидаги маълумотларга таяниб, kun.uz хабар қилди.

Бозорни қайта қуриш билан Auto Solution МЧЖ шуғулланади. Умумий қиймат 830 миллион сўмга баҳоланди, 100 миллион доллар - хорижий инвестициялар.

Савдо-маиший марказ қурилиши чет эл сармояси иштирокида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхатига киритилди. Рўйхатда жами 57та лойиҳа мавжуд бўлиб, улар орасида янги уйлар, меҳмонхоналар, савдо мажмуалари барпо этиш, янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш бор.