Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги плей-оффига чиқди

Осиё кубогида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари.

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи иккинчи турида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин 13 январь куни Дубайда бўлиб ўтди.

Барча голларни ўзбек футболчилари Туркманистон дарвозасига биринчи таймда киритдилар.

17 дақиқада Жавоҳир Сиддиқов, 24- ва 42-дақиқаларда Элдор Шомуродов, 40-дақиқада Жалолиддин Машарипов гол урди.

Ўзбекистон 17 январь куни Японияга қарши ўйнайди.

Осиё Кубогининг F гуруҳида ҳозирча 6 очко тўплаган Ўзбекистон олдинда бормоқда. Кейинги ўринларда Япония (6), Уммон (0) ва Туркманистон (0) бормоқда.

9 январь куни Бирлашган Араб Амирликларидаги Шаржа» стадионида бўлиб ўтган гуруҳ босқичининг биринчи турида ўзбек футболчилари Уммон жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Осиё Кубоги 5 январдан 1 февралга қадар Абу-Даби, Дубай, Ал-Айн, Шаржа шаҳарларида бўлиб ўтади.