Давлат активларини бошқариш агентлиги тузилди

14 январь куни президент Шавкат Мирзиëев “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорга қўл қўйди.

Бу қарор 14 январь кунги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Унда бошқарув ходимлари сони 432 нафардан иборат Давлат активларини бошқариш агентлигини ташкил этиш ва агентлик ҳамда унинг директорига берилган ҳуқуқ ва ваколатлар белгиланган.

Янги агентлик¸ қарорда ëзилишича¸ тугатилган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳуқуқий вориси қилиб белгиланган.

Ўз фаолиятини “барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб бориши” айтилган агентлик ¸ қарорда ëзилишича¸ бевосита Бош вазири ва президентга бўйсунади ва ҳисобот беради.

Президентнинг алоҳида фармони билан Адлия вазирининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаëтган Нодир Жўраев Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди.

2018 йил 28 декабрь куни парламентда қилган йиллик мурожаатида Шавкат Мирзиëев Ўзбекистонда 603 та акциядорлик жамияти борлиги¸ улардан 486 тасида давлат улуши мавжудлиги ва бу улуш 52 триллион сўмни ташкил этишини билдирган эди.