Speedtest Global Index "Ўзбектелеком" ваъдасидан бехабар қолди. Интернет янада сустлашгани қайд этилди

Speedtest.net интернет-сервиси эълон қилган Speedtest Global Indexига кўра, Ўзбекистон мобил Интернет тезлиги бўйича 2018 нинг декабрида 3 поғонага пастлаб, 125 мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади (тезлик - 9,97 Мбит/с).

Симли Интернет тезлиги бўйича эса, Ўзбекистон, аксинча, 3 поғона юқорилаб, 121 мамлакат орасида 108-ўринга кўтарилган. (тезлик - 10,11 Мбит/с).

Мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринда Исландия (72,77 Мбит/с), - симли Интернет бўйича эса, Сингапурдир.(190,94 Мбит/с).

2018 йил ноябри охирида «Ўзбектелеком» АК томонидан «Халқаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро пакетли коммутация маркази комплекслари модернизация қилингани ва шу тариқа ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 баравар: ўзгартирилган трафиги 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.гача ўсиши ҳақида маълумот берилган эди.​