Ўзбекистонда ўтган йили энг кўп қўшма корхона Россия иштирокида очилди

Ўзбекистондаги кичик корхоналардан бири.

Ўзбекистонда 2018 йилда янги корхоналарнинг энг кўпи Россия капитали иштирокида ташкил этилган. Бу ҳақда 16 январь куни Статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотда айтилишича, Россия вакиллари 428та корхона ташкил этган. Бундан ташқари Ўзбекистонда Туркия 364 та, Хитой 351 та, Қозоғистон 246 та, Жанубий Корея 161 та корхона ташкил этган.

2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хориж капитали иштирокида ташкил этилган жами корхоналар сони 7560 тага етди. Бу эса 2017 йилга нисбатан 37 фоизга кўпдир.