Ҳиндистон ижтимоий уйлар учун $200 миллион кредит берадиган бўлди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 18 январь куни Аҳмадобод шаҳрида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.

“Жўшқин Гужарат” глобал саммити доирасида ўтказилган бу учрашув давомида Ҳиндистон расмийлари Ўзбекистондан уран импорт қилиш¸ шунингдек Ўзбекистондаги ижтимоий уйлар қурилиши учун 200 миллион долларлик кредит ажратиш бўйича келишувга қўл қўйган.

Мирзиëев Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Twitter саҳифасида “ўзаро иқтисодий алоқалар¸ хусусан¸ қайта тикланувчи энергия¸ фармацевтика¸ тиббиëт¸ ҳаво алоқалари ва туризм” секторларидаги ҳамкорликни янада кучайтириш муҳокама қилинди”¸ деб ëзди.

Ҳинд матбуотининг ëзишича¸ икки давлат раҳбари ўзаро муносабатлар ривожидан мамнун эканликларини билдирган. Хусусан¸ Мирзиëев Тошкент ҳукумати учун ўзбек иқтисодига ҳинд капиталининг киришига қулайлик яратиш устивор вазифалардан бири эканини айтган.

Шавкат Мирзиëевнинг 2018 йил октябрида Ҳиндистонга қилган расмий сафари давомида умумий қиймати 3 миллиард доллар бўлган 50 та лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилгани айтилган эди.