Ички ялпи маҳсулот 2018 йилда 48,6 миллиард доллар даражасида бўлди

Иллюстратив сурат. Ишлаб чиқариш корхонаси.

Ички ялпи маҳсулот ҳажми 2018 йилда 407,5 триллион сўм, яъни 48 миллиард 600 миллион сўмни ташкил қилди. Бу 2017 йилдагига нисбатан 5,1 фоизга кўпдир. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Ички ялпи маҳсулот ҳажми жон бошига 12,3 миллион сўмни, яъни 1,5 минг долларни ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,3 фоизга кўп бўлган.

Ички ялпи маҳсулотда энг кўп улуш ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳаларига тўғри келмоқда. Ишлаб чиқариш улуши 10,6 фоиз, қурилиш улуши 9,9 фоизни ташкил этган. Қишлоқ, балиқ ва ўрмон хўжалиги улуши эса бор-йўғи 0,3 фоиз бўлган.

Иқтисодий ўсиш даражаси Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки прогнозларига тўғри келиб, 5 фоизни ташкил қилган.

Аввалроқ статистика қўмитаси 2018 йилда инфляция даражаси 14,3 фоиз бўлганини маълум қилган эди.