Халқаро сайëҳат бўйича экспертлар хулосасини тақдим қилувчи Wegoplaces сайти эълон қилган 2019 йилги Solo Travel Safety ҳисоботига кўра¸ Ўзбекистон якка сайëҳат қилувчилар учун энг хавфсиз деб топилган давлатлар бешлигига киритилди.
Якка саëҳатчилар учун энг хавфсиз давлат Сингапур деб топилган бўлса¸ Ўзбекистон Норвегия¸ Исландия ва Финляндиядан кейин бешинчиликка қўйилган.
Ëлғиз ўзи саëҳат қилувчилар учун хавфсиз давлатлар ўнлигидан Ҳонг-Конг¸ Швейцария¸ Канада¸ Индонезия ва Дания ўрин олган.
Wegoplaces ҳисоботи¸ сайтда ëзилишича¸ Gallup сўровига асосланган.
142 давлатда яшовчилар орасида ўтказилган сўровда уларнинг тунда қанчалик бехавотир кўчага чиқишлари¸ маҳаллий полицияга қанчалик ишониши¸ жамоат жойида ҳужум ëки таъқибга учрагани сўралган.
У ëки бу давлатнинг якка саëҳатчилар учун қанчалик хавфсиз экани¸ унда яшовчиларнинг Gallup саволларига берган жавобига асосланган.
Ўзбекистоннинг якка саëҳат учун энг хавфсиз давлатлар бешлигига кирганидан сўровда қатнашган ўзбекистонликларнинг Gallup саволларига асосан ижобий жавоб бергани англашилади.