Йўл транспорт ҳодисалари оқибатида бир йилда 2 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Шаҳрисабз - Қарши автомобиль йўлида 2018 йил 26 ноябрда ҳарбий ва енгил автомашина тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистонда 2018 йилда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларида 2262 одам ҳалок бўлди. Ички ишлар вазирлиги бу борада 24 январь куни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганлардан ташқари 8458 киши тан жароҳати олди.

2018 йилда 2017 йилга нисбатан йўл транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганлар сони 8,5 фоизга (2473 киши), жароҳатланганлар сони 12,2 фоизга (9637 киши) озроқ бўлди.

“Бундан ташқари, 2018 йилда пиёдалар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича 109280 қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўзда тутилган чоралар кўрилган”, дейилади хабарда.