Марказий банк хорижий валюталарнинг янги курсини белгилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 29 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

29 январдан 1 АҚШ доллари 8384,94 сўмга, 1 ЕВРО 9568,89 сўмга, 1 Россия рубли 127,09 сўмга тенг.