Тожикистон ўзбек гази импортини 200 миллион куб метрга етказмоқчи

Иллюстратив сурат.

Тожикистон жорий йилда Ўзбекистондан газ сотиб олишни 200 миллион куб метрга еткизмоқчи. Бу ҳақда “Тожиктрансгаз”га таянган ҳолда Азия Плюс агентлиги 28 январда хабар берди.

“Тожиктрансгаз” раҳбари биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзоданинг билдиришича, бу борада Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида принципиал келишувга эришилган. Айни пайтда бу келишувнинг тафсилотлари муҳокама қилинмоқда. Муҳокамалар якунлангач шартнома имзоланади.

Ўзбекистон 2012 йилда Тожикистонга газ беришни тўхтатиб қўйган эди. Олти йиллик узилишдан сўнг 2018 йилнинг апрелида Тожикистонга ўзбек газини бериш қайта тикланди.

Шоимзоданинг айтишича, ўтган йили республикага деярли 54 миллион куб метр ўзбек гази етказиб берилди.