Чақалоғини 300 долларга сотаётган эр-хотин ушланди

Суратнинг хабардаги воқеага алоқаси йўқ.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида эр-хотин ўзларининг 3 ойлик ўғлини бир фуқарога Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий мавзесида 300 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланди.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизмати бола сотмоқчилар ва уни сотиб олмоқчи бўлганнинг исмлари бош ҳарфларидан бошқа шахсга оид маълумотларни келтирмаган.

Мазкур факт юзасидан эр-хотинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.