Тошкент аэропортида аёлларни фоҳишаликка йўллаётган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Тошкент халқаро аэропортидаги янги терминал

Фоҳишаликка юборилаётган ўзбекистонлик 2 аёл Тошкентдаги халқаро аэропортда тўхтатиб қолинган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, шу йилнинг 30 январида ИИВ тезкор гуруҳи Тошкент халқаро аэропортда Истанбулга учаётган 2 аёлни қўлга олган.

Айтилишича, бу аёлларни "шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун" юбораётган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси ҳам "ашёвий далиллар билан" қўлга олинган.

"Жиноий гуруҳ аъзолари Истамбул шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида авиачипталар сотиб оладилар. Улар Истанбулга юборилаётган аёлларга аввалига 1500 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишадилар", дейилади ИИВ хабарида.​

Айтилишича, қўлга олинган аёллар - 1983 йилда туғилган Қ.А. ва 1985 йилда туғилган У.М.га нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилган, суриштирув бошланган.