Пенсияга чиқадиганлар учун иш стажи ҳақида маълумотнома олиш осонлаштирилди

Ўзбекистонда иш ҳақи миқдори ва меҳнат фаолияти ҳақидаги архив маълумотномаларини олиш осонлаштирилди.

Norma.uz сайтида маълум қилинишича, бундан буён пенсия ёшига етганлар ёки нафақа олиш учун ҳужжат тайёрлаётганлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали меҳнат фаолияти ва иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиши мумкин.

Расмий хабарга кўра, жисмоний шахсларга бундай маълумот бепул берилади, "Ўзархив" агентлиги эса маълумотномани ҳозирлаб беради.

Аммо, бу хизматдан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (OneID) орқали давлат хизматлари портали - ЯИДХПда қайддан ўтиш зарур.