1 мартдан бошлаб лицензия олган хусусий шахсларга олтин қазишга рухсат берилади

Georgia - Gold Infographic Thumbnail

Адлия вазирлигининг хабар қилишича, Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турларига киритилди.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Ушбу қўшимчалар 2019 йил 1 мартдан кучга киради.