Никоҳ шартномаси тузмаганларнинг никоҳи қайддан ўтказилмаслиги мумкин

Маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида Оила кодексининг 16-моддаси (Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилиши назарда тутилган:

“никоҳ шартномаси тузилмаган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.”.

30-модданинг (Никоҳ шартномаси тузиш) биринчи қисми (Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар тузилиши лозим”.