2030 йилгача шаҳардаги аҳоли сонини 60 фоизга етказиш режаси маълум қилинди

Uzbekistan - New Year fair in Samarkand city

Ўзбекистонда шу кунда аҳолининг 50,6 фоизи шаҳарларда истиқомат қилиши айтилди.

ЎзА агентлигининг ёзишича, бу ҳақда 15 февраль куни президент маъмуриятида Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Қурилиш вазирликлари билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил якунларига бағишланган йиғилишда берган топшириғи - 2030 йилгача эса шаҳардаги аҳоли сонини 60 фоизга етказиш учун кўрилажак чора-тадбирлар қайд этилган.

Президент Мирзиёев шу йилнинг 10 январида “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжатга асосан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Урбанизация агентлиги ташкил қилинди.