Бензин ишлаб чиқариш 32 фоизга қисқариб кетди

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш жорий йил январида 2018 нинг январидагидан 31,8 фоизга камайиб кетгани Давлат статистика қўмитаси ҳисоботидан маълум бўлди.

2018 йилнинг январида 105 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилнинг январида бу кўрсаткич 71, 6 минг тоннани ташкил қилган, холос.

2019 йил январь ойида дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 81,7 минг тоннани ташкил қилди, бу 2018 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 14,2 фоизга кўпдир.

Айни пайтда, 2019 нинг январида нефть қазиб олиш 2018 йилнинг январи кўрсаткичидан 5 фоизга камайган.