Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ортди, трактор чиқариш эса, 90 фоизга қисқарди

Иллюстратив сурат

Ўзбекистон 2019 нинг январида 2018 йил январидаги кўрсаткичдан 38,8% кўп енгил автомобиль ишлаб чиқарди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2018 йил январида 12585 та енгил автомашина ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йил январида 17466 та ишлаб чиқарилган.

Ҳисобот даврида юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 мартага, автобус ишлаб чиқариш 1,9 мартага ортган.

2019 йил январь ойида автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йил январига таққослаганда 78,1 фоизга тенг бўлди.

Айни пайтда 2019 йил январида 9 тагина трактор ишлаб чиқарилган, 2018 йилнинг январида эса, 100 та трактор чиқарилган эди.