“Фаҳшни тарғиб қилганлик”да айбланган “BRAVO” ва Ҳалима Ибрагимова лицензияси бекор қилинди

Ҳажвчи Ҳалима Ибрагимова.

26 февраль куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “BRAVO” қизиқчилар жамоаси ва Ҳалима Ибрагимовага берилган лицензия бекор қилинганини эълон қилди.

Бу ҳақда муассаса сайтидаги расмий хабарда ëзилишича¸ “BRAVO” жамоаси ва Ҳалима Ибрагимова “Ўзбекконцерт” билан тузилган лицензия битими талаб ва шартларини қўпол равишда бузгани боис¸ шундай қарорга келинган.

Расмий хабарга кўра¸ бу ҳажвчилар “концерт дастурларида Муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатлар ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этаётганлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмаганлиги учун” лицензиясидан ажраган.

Айни пайтда¸ 26 февраль куни “Ўзбекконцерт” мутасаддилари “Гап йўқ-триоси” аъзолари Сардор Ташмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабаевлар “ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган мазмунан саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар ижросида бўлган “оммавий маданият” ва ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи видео клипларни ижтимоий тармоқларда тарқатганлиги учун” қаттиқ танқид қилган ва “ келгусида шу каби ҳолатлар такрорланса, уларнинг лицензиялари ҳам тўхтатилиши”дан огоҳлантирган.