Ҳиндистонга учган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учқичи Покистондан ортга қайтишга мажбур бўлди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг 27 февраль куни тонгда Тошкент-Амритсар йўналишида учган Boeing 767 йўловчи учқичи орқага қайтишга мажбур бўлган.

Авиакомпания расмий баëнотига кўра¸ бунга Покистон ва Ҳиндистон ҳаво ҳудудининг транзит парвозлар учун ëпилгани¸ хусусан¸ Покистон ҳукуматининг мазкур ҳаво коридоридан учишни тақиқлаб қўйгани сабаб бўлган.

Расмий баëнотга кўра¸ Тошкент-Амритсар йўналишида учган самолëт маҳаллий вақт билан кундузги 12:28 да Тошкентга қўнган. Айни пайтда¸ шу куни тонгда Деҳлига учган Ўзбекистон йўловчи учқичининг манзилига етиб боргани хабар қилинди.

Ҳозирча Покистон ва Ҳиндистон ҳаво ҳудудининг транзит парвозлар учун қанча муддатга ëпиқ қолиши ҳақида маълумот берилмади.

26 февраль куни Ҳиндистон қирувчи учқичлари жорий ой бошида амалга оширилган террор хуружига жавоб тариқасида Покистон ҳудудидаги “террорчилар базаси”га ҳужум уюштирди.

Бунга жавобан Покистон армияси 27 февраль куни Ҳиндистоннинг икки ҳабирй учқичи уриб туширилганини билдирди.

Бу воқеалар икки ядровий қўшни ўртасида яна бир янги уруш бошланиш эҳтимолини кучайтириб юборди.