ТИВ ҳуқуқ фаоли Марат Зоҳидов жасадининг Исроилдан олиб келиниши билдирди

Марат Зоҳидов 79 ëшида Исроилда оламдан ўтди.

27 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз расмий сайтида таниқли ҳуқуқ фаоли Марат Зоҳидовнинг Исроилда вафот этганига оид Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборотини эълон қилди.

Унда ëзилишича¸ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига 24 февраль куни “ушбу мамлакатга тиббий кўрикдан ўтиш учун келган 1940 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Марат Захидовнинг вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушган”.

Вазирлик баëнотига кўра¸ шундан сўнг “консуллик бўлими томонидан ташкилий ва юридик масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилган”.

“Исроил ҳукуматининг рухсати ва қариндошларининг розилиги билан марҳум М.Захидовнинг жасади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг навбатдаги рейсида Тошкентга юборилади”¸ дейилади ТИВ баëнотида.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти бош котиби, Ўзбекистон шахс ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси асосчиси бўлган Марат Зоҳидов асли математик олим¸ Ўзбекистон Фанлар академиясининг собиқ президенти¸ академик Теша Зоҳидовнинг ўғли эди.