Тошкент шаҳри логотипи тасдиқланди

Тошкент шаҳри логотипи (Фрагмент) Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтидан олинди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахт логотипини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳокимлик қошидаги Жамоатчилик кенгаши томонидан ўтказилган танлов натижасига кўра, шаҳарнинг очиқ турган олтин дарвозалари ва мовий осмони билан биргаликда “Т” ҳарфини ифодалаган рамз энг мақбул деб топилган.

Тошкент шаҳри логотипи. Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтидан олинди.

Янги логотипдан Ўзбекистон ва хорижда ўтказиладиган туристик кўргазма ҳамда савдо ярмаркаларида, туристик объектларда, харита, босма ва электрон нашрларда; сайёҳлар учун мўлжалланган эсдалик совғалари, либос бошқа маҳсулотларда, шунингдек Тошкент шаҳри туризмига бағишланган реклама, видеоролик, кўрсатувларда фойдаланиш мумкин, дейилган хабарда.