Молия вазирлигида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича вазир ўринбосари иш бошлади

Ўзбекистон Молия вазири Жамжид Қўчқоров яна бир ўринбосарлик бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг 7 март кунги фармони билан мамлакат Молия вазирлигида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича масъул вазир ўринбосари лавозими таъсис этилди.

Айни пайтда¸ вазирлик тузилмасида бошқарув ходимларининг сони қўшимча 10 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ҳам ташкил этилди.

Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича ишларни амалга оширишга масъул вазир ўринбосари лавозимига¸ маҳаллий матбуотга кўра¸ 38 яшар Одилбек Исаков тайинланган.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган Исаков¸ расмий биографиясига кўра¸ сўнгра Буюк Британияда ўқиган ва 2018 йилда Молия вазири маслаҳатчиси сифатида Ўзбекистонга қайтганга қадар Буюк Британиянинг HSBC банки бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.