Фарғонада хотинини калтаклаб ўлдирган эр қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида эри томонидан калтакланган аёл вафот этди.

Ички ишлар вазирлигининг 10 март куни билдиришича, Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро Ш.Ғ., 9 март куни уйига маст ҳолда келган. У турмуш ўртоғи Г.Ғ.ни рашк қилиб, бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

“Натижада Г.Ғ., касалхонага келтирилганида вафот этган. Ш.Ғ., эса ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.