Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 мартда бошланиб, 27 мартда тугайди

Умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 2019 йил 21 мартдан бошланиб 27 март куни якунланади. 28 март IV чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.

"Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилади", дейилган вазирлик хабарида.