Тошкентда иситиш мавсуми ўтган йилгидан бир ҳафта эртароқ тугатилмоқда

Тошкентда 23 мартдан иситиш мавсумини якунига етказиш бўйича ишлар бошланади. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизматига таяниб, маҳаллий ОАВ хабар қилди.

Қарор иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани муносабати билан қабул қилинган. Иситиш мавсуми 16 октябрда бошланган эди. Ўтган йили иситиш мавсумини якунлаш ишлари 26 мартдан бошланган.