Коллеж ўқувчиси курсдошини пичоқлаб қўйди

Иллюстратив сурат

19 март куни Тошкент шаҳридаги Қурилиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси коллеж олдида ўзаро жанжал туфайли курсдошига пичоқ уриб жароҳатлади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада пичоқ еган ўқувчи касалхонага ётқизилган, ҳужум қилган ўқувчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.