Наманганда айрим аҳоли пунктлари OPEK жамғармаси кредити ҳисобидан ичимлик суви билан таъминланади

Наманган шаҳрининг айрим ҳудудлари ҳамда Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пункти ичимлик суви билан Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (OPEK) қошидаги Халқаро ривожланиш фонди (OFID) кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Умумий қиймати 54 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа фонд Бошқарувчилар кенгаши томонидан 2019 йилнинг 22 март куни тасдиқланлан. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатган.

2020-2025 йиллар ичида амалга оширилиши кутилаётган лойиҳа туфайли вилоятда яшаётган 200 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши айтилмоқда. OPEK жамғармасининг мазкур кредити беш йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга берилган.