Мактабларга 37 минг олий маълумотли ўқитувчи қайтгани айтилди

"Ҳозир тизимдаги ўқитувчиларнинг 62 минг нафари ўрта махсус маълумотли. Бироқ соҳадаги ислоҳотлар ва жамиятда ўқитувчи мақомининг кўтарилиши натижасида 37 минг нафар олий маълумотли ўқитувчи мактабларга қайтиб келди”.

Бу маълумотни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

“Республикадаги энг катта иш берувчи давлат ташкилоти Халқ таълими вазирлиги ҳисобланади, – деган вазир Шерзод Шерматов. – Мактабларни билимли ва малакали ўқитувчилар билан таъминлаш, педагог кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш асосий вазифамиздир".