АҚШ ширкати Тошкент ва Навоийда шошилинч тиббий ёрдам марказлари қуриб бермоқчи

Иллюстратив сурат.

Американинг US Inc компанияси Тошкент ва Навоий шаҳарларида шошилинч тиббий ёрдам марказлари қуриб беради. “Дунё” ахборот агентлигининг хабар қилишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш масаласи Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев ҳамда US Inc ширкати ҳаммуассиси ва бош молиявий директори Марк Уинтерс ўртасида муҳокама қилинган.

Учрашув чоғида Тошкент ва Навоийда клиник-диагностика лабораториялари ва шошилинч тиббий ёрдам марказлари ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган. Бу каби марказларни кейинчалик Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам барпо этилиши кўзда тутилган.

Навоийда қиймати 24 миллион долларлик клиник-диагностика лабораторияси ва шошилинч тиббий ёрдам маркази қуриш лойиҳаси Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида ишлаб чиқилган ва Шавкат Мирзиёевнинг 12 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида президентга тақдим этилган.